Тўқаев Қозоғистон ҳарбий доктринасига ўзгартиришлар киритди
Олам
−
15 Октябрь 2022
5281Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 2017 йил 29 сентябрдаги 554-сонли “Қозоғистон Республикасининг Ҳарбий доктринасини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонга ўзгартириш ва қўшимчалар киритди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти фармонида айтилган.
Ўзгартиришларда Қозоғистонга “дунёда оммавий қирғин қуроллари ҳажмининг кўпайиши, шунингдек, янги жисмоний тамойилларга асосланган оммавий таъсир қилувчи қуролларнинг яратилиши” таҳдид солиши мумкинлиги айтилади.
Бундан ташқари, киритилган ўзгартиришларда давлатдаги вазиятни беқарорлаштириш, унинг ҳарбий ва ҳарбий-иқтисодий салоҳиятини пасайтириш мақсадида давлат ҳарбий ташкилотларининг ахборот тизимларига, мамлакат мавжудлигини таъминловчи тизимларга киберҳужумларнинг таъсири кўрсатилган.
Ўзгартирилган доктринада стратегик йўналишларда зарур қўшинлар (кучлар), қурол-яроғлар, ҳарбий техника ва таъминотлар мажмуасини яратиш орқали давлат ҳарбий ташкилотларининг қуруқлик, ҳаво ва денгиз таркибининг жанговар салоҳиятини ошириш ҳақида ҳам сўз боради.
Қуролли Кучлар, шунингдек, ахборот-психологик ва кибер таъсирга қарши бўлинмалар тузилади.
Қўшинларнинг ҳаракатчанлигини ошириш ва ҳарбий хавфсизликка замонавий таҳдидларга муносиб жавоб бериш мақсадида Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси тузилмасини такомиллаштириш, таркибини мустаҳкамлаш ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича изчил ва тизимли чора-тадбирлар амалга оширилади.
LiveБарчаси