Тўқаев Гутерришни Қозоғистонга таклиф қилди

Олам

image

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан Женевада бўлиб ўтган учрашувида унга Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тўкаевдан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг (ШҲТ) июль ойида бўлиб ўтадиган саммитида иштирок этиш таклифини етказди. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

“Ҳозирги глобал муаммолар, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек, Олмаота шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон учун Барқарор ривожланиш минтақавий марказини ташкил этиш ташаббуси муҳокама қилинди. Шунингдек, вазир БМТ Бош котибига Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевдан жорий йилнинг июль ойида Қозоғистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган ШҲТ саммитига таклифнома топширди”, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Ўз навбатида, Гутерриш таклиф учун миннатдорлик билдирган ҳамда Қозоғистоннинг барқарор ривожланишга кўмаклашиш ва халқаро тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, шу жумладан ШҲТ ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш каби минтақавий ташкилотлар доирасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаган. 

Маълумот учун, 2023-2024 йилларда Қозоғистон ШҲТга раислик қилади. Ташкилот 2001 йил 15 июнда Шанхайда ташкил этилган. Дастлаб у олтита давлатдан – Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Тожикистон ва Ўзбекистондан иборат бўлса, 2017 йилда уларга Ҳиндистон ва Покистон, 2023 йилда эса Эрон қўшилди. Тез орада Беларуснинг ташкилотга кириш жараёни якунланиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон БМТ Антониу Гутерриш Қосим-Жомарт Тўкаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг