Тўқаев эртага Хитойга боради
Олам
−
27 Март
2140Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 28-29 март кунлари амалий ташриф билан Хитойда бўлади. Бу ҳақда Оқ ўрда матбуот хизмати.
Ташриф доирасида Тўқаевнинг Боао Осиё форуми сессиясида иштирок этиши ҳамда ХХР раҳбарияти, халқаро ташкилотлар ва йирик Хитой компаниялари раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Тўқаев ўтган йилнинг май ва октябрь ойларида Хитойга борган. Биринчи сафар чоғида Хитой ва Қозоғистон ўртасида 20 дан ортиқ ҳужжат имзолади. Иккинчи ташриф давомида эса давлат раҳбарлари иштирокида умумий қиймати 16,54 миллиард долларга тенг 30 та тижорат ҳужжати имзоланди. Бундан ташқари, Тўқаев Пекинда стажировка ўтаган вақтида унга дарс берган профессор Лю Шицин билан гаплашган.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023