Тўқаев Буюк Британия элчихонасига бориб, ҳамдардлик қайдини қолдирди

Олам

image

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 9 сентябрь куни Буюк Британиянинг Қозоғистондаги элчихонасига бориб, Қиролича Елизавета II нинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, давлат раҳбари ҳамдардлик китобига қайд қолдирган. 

Буюк Британия қироличаси Елизавета II кеча, 8 сентябрь куни 96 ёшида вафот этди.

Қироличанинг 4 нафар фарзанди, 8 нафар набираси ва 12 нафар эвараси бор эди.

Елизавета II 1926 йил 21 апрель куни туғилган. У 1953 йилда тахтга ўтирган ва тожни энг кўп вақт ўзида сақлаб турган монарх сифатида тарихда қолди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Елизавета II

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг