Тўқаев Бакуга борди
Олам
−
24 Август 2022
3575Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 24 август куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Бакуга келди. Озарбайжон пойтахти аэропортида Қозоғистон раҳбарини Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ёқуб Аюбов ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Халаф Халафов кутиб олди.
Президент Илҳом Алиевнинг Бакудаги қароргоҳида Қозоғистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Икки давлатнинг давлат байроқлари ҳилпираб турган майдонда Қозоғистон Республикаси Президенти шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан учрашди.
Қозоғистон Республикаси ва Озарбайжон Республикасининг давлат мадҳиялари янгради.
Озарбайжон делегацияси Қозоғистон Президентига, Қозоғистон делегацияси эса Озарбайжон Президентига тақдим этилди.
Маълумотларга кўра, ташриф доирасида Қозоғистон ва Озарбайжон Президентларининг тор ва кенгайтирилган таркибда музокаралари режалаштирилган.
Музокаралар кун тартибидан савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари жой олган. Унинг якунлари бўйича қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев сўнгги хорижий сафарини Россияга амалга оширган эди. У Сочида Президент Владимир Путин билан учрашув ўтказган.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси