Тўқаев Афғонистондаги вазиятнинг Қозоғистонга таъсири ҳақида гапирди
Олам
−
22 Август 2021
9512Афғонистонда содир бўлаётган воқеалар Қозоғистон учун тўғридан-тўғри бўлмаса ҳам, маълум хавфларни туғдиради. Бу ҳақда мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 22 август куни Олмаота вилоятида ўтказилган “Қайсар-2021” тезкор-тактик машғулотларига ташрифи чоғида айтиб ўтди.
Президентнинг сўзларига кўра, мамлакат ҳар қандай қийинчиликларга жавоб беришга тайёр бўлиши керак.
“Халқаро вазиятнинг кескинлашуви шароитида бизнинг куч тузилмаларимиз максимал даражада тезкор бўлиши керак. Афғонистондаги вазият сабаб жамиятда тушкунлик ва хавотир кучаяётганини кўряпмиз”, дейди Тўқаев.
Давлат раҳбари Афғонистондаги кескинлик Қозоғистон учун маълум хавфларни туғдираётгани ва шу сабабли вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатиш ҳамда ҳар қандай қийинчиликларга муносиб жавоб беришга тайёр бўлиш кераклигини қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин “Толибон” Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олганига муносабат билдириб, толиблар “жанговар ҳаракатлар тўхтатилганини эълон қилганини, жамоат тартибини ўрнатишни бошлаганини ва маҳаллий аҳоли ҳамда хорижий дипломатик ваколатхоналар хавфсизлигини кафолатлашга ваъда берганини” таъкидлаган. Шунингдек, Путин “Толибон” ўз сўзида туришига умид билдирган.
20 йил деганда Афғонистонни тарк этаётган АҚШ
2001 йили Нью-Йоркда теракт (террорчилик ҳаракати) амалга оширилди. Шундан сўнг, АҚШ ва у аъзо бўлган НАТО кучлари Афғонистонга қўшин киритди. Шу билан Америка тарихида энг узоқ давом этган 20 йиллик афғон уруши бошланди. Кичик Жорж Буш, Барак Обама ва Дональд Трамп каби АҚШ Президентлари ушбу урушни якунлай олмади. Фақат Президент Байден даврига келиб Афғонистондан мамлакат қўшинларини олиб чиқиб кетиш бошланди.
Афғонистондаги давлат тўнтариши
Афғонистонни бир йирик куч тарк этиши ортидан бошқа бир куч — “Толибон” мамлакат ҳудудларини эгаллай бошлади. Қайд этиш керакки, АҚШ қўшинларининг Афғонистонни тарк этиши охирига етмай туриб, “Толибон” мамлакат пойтахтини эгаллади. 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатган толиблар 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь