Тўқаев Администрациясига янги раҳбар тайинлади

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Мурат Нуртлеуни ўз маъмурияти раҳбари этиб тайинлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди. 

“Нуртлеу Мурат Абугалиевич Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари этиб тайинлансин”, дейилади Президент фармонида. 

Шу куннинг ўзида Тўқаев Нуртлеуни Республика Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилди.

45 ёшли Нуртлеу 2022 йил январидан бери Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Илгари у Қозоғистон Президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари, Республика Президенти ёрдамчиси лавозимларида ишлаган.

Шунингдек, бугун, 1 февраль куни Қозоғистон Президенти Ерлан Кошановни ўз маъмурияти раҳбари лавозимидан озод қилди. Кошанов Республика Мажилиси (парламент қуйи палатаси) раиси этиб тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Тўқаев

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг