Цзиньпин Ўзбекистонда Путин билан учрашмоқчи – WSJ

Олам

image

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин сентябрь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитида Россия Президенти Владимир Путин ва бошқа етакчилар билан учрашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” манбаларга таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, Си Цзиньпиннинг Путин билан учрашув ўтказиш қарорига АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифи сабаб бўлган.

“Цзиньпиннинг Самарқанд сафари Ғарбнинг Хитойни тийиб туриш учун қилаётган саъй-ҳаракатларига қарши туриш учун АҚШ иттифоқчилари бўлмаган мамлакатлар билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги мақсадини тасдиқлайди”, дейилади хабарда. 

Шунингдек, Си Цзиньпин ШҲТ саммити доирасида Покистон, Ҳиндистон ва Туркия раҳбарлари билан ҳам учрашувлар ўтказишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Самарқанд саммити 2022 йил 15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Мазкур саммит Эрон 2021 йил сентябрида ташкилотга тўлақонли иштирокчи сифатида қўшилганидан бери биринчисидир. 

Унда ШҲТга аъзо давлатлар, хусусан, Ўзбекистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Покистон, Ҳиндистон ва Эрон. Афғонистон, Мўғулистон ва Беларусь ташкилотда кузатувчи, Туркия эса мулоқот бўйича ҳамкор сифатида иштирок этади.

Саммитда ташкилотга аъзо кўплаб давлатлар билан умумий чегарага эга Афғонистондаги вазият ҳар томонлама муҳокама қилинади ва муҳим қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Аввалроқ, Владимир Путин ва Александр Лукашенко Самарқандда бўлиб ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келишини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Си Цзиньпин

Баҳолаганлар

347

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг