Тревога эмас бонг. 30 та ҳарбий атаманинг ўзбекча муқобили тасдиқланди

Ўзбекистон

−

visibility4165 timer2 дақиқа

image

Ўзбекистонда ҳарбий соҳада қўлланиладиган 30 та атаманинг ўзбекча муқобили тасдиқланди. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар берди.

Қайд этилишича, янги атамалар ўзбек тилининг қоида ва меъёрларига мослаштирилиб, расмий муомалага киритилади. Мудофаа вазирлигида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи атамалар бўйича ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган таклифлар Давлат тилини ривожлантириш департаментида жамланиб, Атамалар комиссияси томонидан соҳа мутахассислари иштирокида экспертизадан ўтказилган.

Ўзбекча муқобили тасдиқланган 30 та ҳарбий атама:

  1. Аксельбант – зарбанд;
  2. Амбразура – шинак;
  3. Атака – ҳамла;
  4. Барабан – довул;
  5. Барабанчи – довулчи;
  6. Блиндаж – панажой;
  7. Блокада – қамал;
  8. Бронежилет – зирҳнимча;
  9. Блокпост – тўсиқпост;
  10. Вешмешок – юкхалта;
  11. Гаупвахта – бандихона;
  12. Горн – бурғу;
  13. Горнчи – бурғучи;
  14. Диверсия – қўпорувчилик;
  15. Диверсант – қўпорувчи;
  16. Дубинка – дарра;
  17. Дозор – эровул;
  18. Кокарда – жиға;
  19. Котелок – қозонча;
  20. Мишен – нишон;
  21. Окоп – хандақ;
  22. Противогаз – газниқоб;
  23. Режим – тартибот;
  24. Траншея – хандақ йўлаги;
  25. Тревога – бонг;
  26. Тренчик (ҳарбий бош кийим занжирбоғи) – занжирбоғ;
  27. Трибунал – ҳарбий маҳкама;
  28. Фуражка – бўрк;
  29. Фортификация – истеҳком;
  30. Шеврон – уқа.

Билдирилишича, мазкур ишлар 2020–2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ҳамда давлат тилини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар доирасида амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбек тилида кенг қўлланиладиган 40 та хорижий атама ўзбекчага таржима қилинган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг