Трасс “ворис”ини Украинага ёрдам беришга чақирди
Олам
−
25 Октябрь 2022
4472Буюк Британия Бош вазири лавозимини тарк этаётган Лиз Трaсс ўзининг сўнгги нутқида вориси Риши Сунакни Украинага ёрдам беришда давом этишга чақирди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар бермоқда.
“Биз ҳокимиятдаги кичик гуруҳлар қўлида тўпланган автократик режимларни енгиб ўтишга қодир бўлишимиз лозим. Энди Украинага ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ёрдам беришимиз, шу билан бирга ватанимиз мудофаасини кучайтиришда давом этишимиз керак. Булар мен эришмоқчи бўлган орзулардир”, дейди у ўз нутқида.
Шунингдек, у бу режаларни амалга оширишда Риши Сунакга Британия фаровонлиги учун муваффақиятлар тилади.
“Бу буюк давлатнинг Бош вазири лавозимида ишлаш, айниқса, 70 йил халққа хизмат қилган қиролича Елизавета II вафоти муносабати билан ўтказилган мотам маросимларида унга раҳбарлик қилиш ва сўнгги манзилга кузатиш, ҳамда қирол Чарльз III нинг тахтга ўтиришини мамнуният билан қабул қилиш мен учун катта шараф эди”, дея қўшимча қилди у.
Унинг таъкидлашича, ҳукуматининг асосий ютуқлари қаторида ижтимоий суғурта солиғини оширишдан воз кечиш, шунингдек, уй хўжаликлари ва корхоналар учун электр энергияси тарифларини музлатиш лозим.
Трасс шунингдек, мамлакат бўронга қарши курашишда давом этаётганини эслатиб, бу борада Британия халқига ишониши ва олдинда ёрқинроқ кунлар кутаётганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Трасс Британия Бош вазири лавозимини энг қисқа вақт эгаллаган ҳукумат раҳбарига айланди. 20 октябрь куни ўзининг иқтисодий сиёсати муваффақиятсизликка учрагани ва консерватив партиядаги ҳамкасбларининг норозилиги кучайиб бораётганидан сўнг истеъфога чиқишини эълон қилди.
Темур Жумаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь