Трасс истеъфога чиқиб, катта зиёфат берди

Олам

image

Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири Лиз Трасс 22 октябрь куни Лондон яқинидаги Чекерс қароргоҳида истеъфога чиқиши муносабати билан зиёфат уюштирди. Бугун, 23 октябрь кунига яна бир зиёфат режалаштирилган. Бу ҳақда “The Sunday Times” нашри хабар берди 

22 октябрь куни Лиз Трасс ўзи бошқарган ҳукумат вазирларига миннатдорлик билдириш учун тадбир ўтказган. Собиқ Бош вазир ўзининг энг яқин ҳамкорлари ва уларнинг шериклари учун бугун яна бир зиёфат ташкил қилади.

Газетанинг таъкидлашича, Борис Жонсон истеъфога чиқишини эълон қилганидан кейин вақтинчалик Бош вазир бўлиб турган вақтида ҳам худди шундай йўл тутган.

Эслатиб ўтамиз, 20 октябрь куни Лиз Трасс Консервативлар партияси етакчиси ва Буюк Британия Бош вазири лавозимларини тарк этишини маълум қилган эди.

Қайд этиш жоизки, Трасс Британия Бош вазири лавозимини энг қисқа вақт эгаллаган ҳукумат раҳбарига айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

594

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг