Транспорт вазири, ЙҲХХ бошлиғи ҳамда бир қанча амалдорларга “ҳайфсан” берилди
Жамият
−
29 Январь
7605Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов, унинг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Олим Саидов ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раиси Анвар Жўраевга ҳайфсан эълон қилинди ва охирги огоҳлантириш берилди. Бу ҳақда Президент раислигида бўлиб ўтаётган уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилишда маълум қилинди.
Ушбу йиғилишда мазкур тизимда 3 та вазирлик ва идора, 3 та инспекция, 5 та компания, ҳудудларда қурилиш, уй-жой ва коммунал хўжалиги соҳаларига масъул ҳоким ўринбосарлари борлиги, пойтахт ва Тошкент вилояти ҳокимларига қурилиш ва коммунал соҳага алоҳида ўринбосар берилганига қарамай, бу комплекс халқ энг кўп норози бўлиб мурожаат қиладиган соҳалардан бири экани қайд этилди.
Давлат раҳбари қурилиш соҳасига замонавий стандартларни жорий қилиб, қурилиш нормаларини янгилаш, ичимлик суви таннархи ва тармоқдаги йўқотишларни камайтириш, маҳаллий авиарейсларни кўпайтириш, Тошкент шаҳрида тирбандликни камайтириш ва жамоат транспортини яхшилашдаги камчиликларни бирма-бир санаб, мутасаддиларнинг бу борадаги ишлари қониқарсиз эканини билдирди.
Шу муносабат билан Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов, унинг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Олим Саидов ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раиси Анвар Жўраевга “ҳайфсан” эълон қилинди ва охирги огоҳлантириш берилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги экспорт, инвестиция ва маҳаллий саноатда 2024 йилда турган вазифалар бўйича ўтказилаётган йиғилишда Ўзбекистон Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов огоҳлантирилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь