Трампнинг “олтин пенсияси” миқдори маълум бўлди

Олам

image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп йилига 221,4 минг доллар (ойига 18,45 минг доллар) пенсия ва ижтимоий имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда CNN хабар берди.

1958 йилда қабул қилинган собиқ Президентлар тўғрисидаги федерал қонунга мувофиқ имтиёзлар импичмент натижасида лавозимидан кетмаган ва жиноий жавобгарликка тортилмаган собиқ давлат раҳбарларига тақдим этилади.

Дональд Трамп АҚШнинг собиқ Президентларига тўланадиган “олтин пенсия”дан воз кечмади. Аммо у бу имтиёзлардан фойдалана олиши ҳозирча номаълум.

Трампнинг президентлик муддати тугади. Аммо унга нисбатан эълон қилинган импичмент масаласи ҳали сақланиб турибди. Сўнгги сўзни одатдагидек Сенат айтади.

Пенсиядан ташқари Трамп бир умрлик қўриқлашдан ҳам умид қилса бўлади. Агар собиқ биринчи хоним Мелания ажрашмаса ва бошқа одам билан турмуш қурмаса, у ҳам қўриқланади. Бунинг учун бюджетдан йилига 1,5 млн доллар ажратилади.

Трамп, шунингдек, АҚШда офис очиши ва одам ёллаши мумкин. Унинг ходимлари маошининг бир қисми федерал бюджетдан тўланади.

Собиқ Президент ва унинг икки ёрдамчисига йиллик иг сафарлари учун 1 миллион долларгача пул тўланади.

Трамп жуфтлиги, ҳарбий шифохоналар тиббий хизматидан ҳам фойдаланиши мумкин, аммо бунинг учун улар ўз ёнидан пул тўлаши керак бўлади.

Аввалроқ, Трамп собиқ Прездентга айланганидан кейинги биринчи кунда нималар қилгани ҳақида хабар берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп

Баҳолаганлар

909

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг