Трампнинг навбатдаги судини декабргача кечиктириш сўралди

Олам

image

Дональд Трампнинг махфий ҳужжатлар бўйича навбатдаги суд жараёни август ойига белгиланди. Бу ҳақда “NBC News” нашри хабар берди. 

Судья Айлин Каннон суд жараёнини 14 августга белгилади ва суд жараёни икки ҳафта давом этишини тахмин қилди. Махсус прокурор Жек Смит идораси прокурорлари собиқ президент Дональд Трампнинг навбатдаги суди учун кўпроқ вақт кераклигини айтиб, суд жараёнини 11 декабрга қолдиришни сўраган.

Прокурорлар, сўралган кечикишнинг асосий сабаби сифатида хавфсизлик рухсатномаларини олиш зарурлигини айтган. Айтилишича, вақтинчалик рухсатномаларни 48 соат ичида олиш мумкин. Аммо барча ҳужжатларни кўриб чиқиш учун зарур бўлган якуний тасдиқлаш 45 дан 60 кунгача давом этади. Ҳужжатда айтилишича, барча ҳимоячилар жараённи бошлаш учун тегишли ҳужжатларни тақдим этмаган.

Суд Трампни Оқ уйдан чиққанидан кейин ўзи билан олиб кетган махфий ҳужжатларни нотўғри ишлатганликда айбламоқда. Шу ойда эълон қилинган айблов хулосасида кўрсатилган ҳужжатлар махфийлигича қолмоқда.

Трамп ва судланувчи Уолт Наута ёлғон баёнотлар бериш, тўсқинлик қилиш мақсадида тил бириктириш ва миллий мудофаа маълумотларини қасддан сақлаш каби еттита жиноят бўйича 37 та модда билан айбланган. 

Трамп ҳар қандай қонунбузарликни инкор этиб, ҳужжатларни сақлашга ҳақли эканини таъкидлаган ва унга нисбатан қўзғатилган айблов сиёсий сабабларга боғлиқ эканини таъкидлаган. У шу ой бошида бўлиб ўтган Майамидаги судда ҳам барча айбловларни тан олмаган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ собиқ президенти Дональд Трампга нисбатан прокурорларнинг 49 варақдан иборат 37 та айблов хулосаси эълон қилинганди.

Шунингдек,  жорий йилнинг апрель ва май ойларида ҳам Дональд Трамп суд қилинганди. Уларнинг бирида собиқ президент томонидан сайловолди кампанияси давомида порно актриса Сторми Дэниелсга пул тўлангани кўриб чиқилган бўлса, яна бирида у журналист Элизабет Жин Керролни зўрлаганликда айбланганди.

Иброҳимжон Ғаффоров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

суд Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг