Трампнинг бош иқтисодий маслаҳатчиси ишдан кетди

Олам 1944
image

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг бош иқтисодий маслаҳатчиси Кевин Хассетт ёзда Қўшма Штатлар маъмуриятидан кетади. Бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб, “Axios” нашри хабар бермоқда.

Хассетт коронавирус пандемияси туфайли иқтисодий аҳвол ёмонлашаётган бир пайтда март ойида маслаҳатчи лавозимига қайтган эди. Аввалроқ, у АҚШдаги ишсизлик “Буюк депрессия” вақтидаги даражага етиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган ва ишсизликка қарши кураш харажатларининг кўпайишини ёқлаган эди.

Таъкидланишича, Хассетт маслаҳатчи хизматларини бепул тақдим этади, унинг ушбу лавозимда бўлиши доимо вақтинчалик, деб режалаштирилган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 41
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×