Трампнинг арази тугади. У ЖССТни қайта молияламоқчи
Олам
−
16 Май 2020
5973АҚШ Президенти Дональд Трамп Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини (ЖССТ) молиялашни қисман тикламоқчи. Бу ҳақда “Fox News” нашри хабар берди.
“Хитой ЖССТга қанча бадал пули тўласа, АҚШ ҳам шунча тўламоқчи“, дейилади хабарда
Маълум қилинишича, ҳозирда Хитой ЖССТга йилига 40 миллион доллар беради. Бу эса АҚШнинг олдинги йиллик тўловига қараганда 10 баробар камдир.
Маълумот учун, Америка Қўшма Штатлари ЖССТнинг энг катта молиявий ёрдамчиси эди. Бироқ, 14 апрель куни Трамп АҚШнинг ЖССТни молиялашни тўхтатиб, ташкилотни коронавируснинг тарқалиши ҳақида “нотўғри маълумот“ тарқатишда айблади.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь