Трампнинг АҚШ Киноактёрлар гилдиясидан кетгани сабаби айтилди 

Олам 2391
image

Аввалроқ, АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп Америка Киноактёрлар гилдиясига ташкилотдан кетишини маълум қилгани ҳақида хабар бергандик. 

Актриса Габриель Картерис Дональд Трамп Артистлар уюшмаси жазосидан қочиш учун Америка Киноактёрлар гилдиясидан кетганини эълон қилди. Бу ҳақда TMZ нашри хабар бермоқда. 

Ташкилот Президенти бўлган актрисанинг сўзларига кўра, Трамп барибир жазоланиши мумкин. 

Актриса собиқ давлат раҳбари унга йўллаган мактубни ҳам кўрсатган. Нашрнинг ёзишича, унда майда ҳақоратлар, Трампга нисбатан адолатсиз муносабатда бўлингани ҳақидаги даъво бўлган. 

Картериснинг таъкидлашича, Трамп интизомий жазога тортилишидан ва эҳтимол уюшмадан чиқариб юборилишидан бир кун олдин гилдияни тарк этган. 

Унинг фикрига кўра, Оқ Уйнинг собиқ раҳбари шунчаки бу жараёндан ўтишни хоҳламаган. 

Шунингдек, актрисанинг таъкидлашича, уюшма Трампни гилдияга қайтишини олдини олиш учун ҳамиша шундай йўл тутиши мумкин.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 58
Рейтинг: 3
Теглар
t
×