Трампга қарши даъволар учун алоҳида жамғарма ташкил этилади
Олам
−
31 Июль 2023
2651Дональд Трамп ва унинг жамоасига қарши ўтказилаётган суд жараёнлари ва терговларда АҚШнинг собиқ президентини қўллаб қувватлаётган шахсларнинг ҳуқуқий харажатларини қоплаш учун “Ҳуқуқий мудофаа фонди” ташкил этилади. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Ушбу жамғарма Трампни қўллаб-қувватловчи “Super PAC” (сиёсий ҳаракатлар қўмитаси) гуруҳлари томонидан ташкил этилиши режалаштирилган. У “Ватанпарварлик ҳуқуқий мудофаа фонди” деб номланади ҳамда Трампнинг сайловолди кампанияларида муҳим роль ўйнаган Майкл Гласснер томонидан назорат қилиниши кутилмоқда. Бошқа тафсилотлар ҳозирча ошкор этилмаган.
Фонд Трампнинг шахсий суд харажатларини эмас, бу ишларда иштирок этган собиқ президентга яқин судланувчилар ва гувоҳларнинг харажатларини қоплаб беради.
"Жо Байден тарафдорларининг бу даҳшатли ҳаракатларига қарши курашиш ва бегуноҳ одамларни молиявий ҳалокатдан ҳимоя қилиш, шунингдек, уларнинг ҳаёти бутунлай остин-устун бўлиб кетишининг олдини олиш мақсадида янги ҳуқуқий мудофаа жамғармаси уларга тўловларни тўлашга ёрдам беради”, деди Трампнинг воизи.
Маълумотларга кўра, Трампни қўллаб-қувватловчи “Super PAC” гуруҳлари биргина 2023 йилнинг биринчи ярмида собиқ президент ва унинг тарафдорларини қўллаб-қувватлаш учун суд харажатларига 40 миллион АҚШ долларидан кўпроқ маблағ сарфлаган.
Маълумот учун, 2020 йилги сайлов натижаларини бекор қилишга уринганлиги ҳақидаги даъволар бўйича махсус ваколатли эксперт этиб тайинланган собиқ бош прокурор Жек Смит 9 июнь куни айблов хулосаси эълон қилган. Унга кўра, прокурор Трампни Оқ уйга ҳавола қилган. Уни АҚШдаги лавозимини тарк этганида ўзи билан махфий ҳужжатларни олганликда ва бу борадаги федерал терговга тўсқинлик қилганликда айблаган.
Айблов хулосасидан кейин Трамп 13 июнь куни Майамида судья ҳузурига чиқди ва ўзига қўйилган 37 та айбловни рад этди. Бу воқеа сабаб у “федерал тергов доирасида иккинчи марта судга келган биринчи собиқ президент” сифатида тарихга кирди. Сабаби Трамп 2016 йилги президентлик сайловларида бир аёлга тилини тийиши учун пул тўлаганликда айбланиб, 4 апрель куни ҳам Нью-Йоркда судга чақирилган.