Трамп Жоржияда “ғалаба” нутқи билан чиқиш қилади

Олам

image

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп бугун, 4 январь куни Жоржия штатида “ғалаба” нутқи билан чиқиш қилади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизматига таяниб хабар берилмоқда. 

“Президент Оқ уйдан соат 18:10да Жоржиянинг Дэлтон шаҳрида ғолибона митинг ўтказиш учун жўнаб кетади”, дейилган Трампнинг кунлик жадвалида. 

Расмий маълумотларга кўра, Жоржиядаги президентлик сайловларида демократик партиядан номзод Жо Байден ғолиб чиққан. 

Жоржияга бўладиган бугунги ташриф эса, Трамп ва штатнинг давлат котиби Брэд Раффенспергер томонидан амалга оширилган телефон суҳбати фонида бўлиб ўтмоқда. Унга кўра, Трамп Раффенспергерни штатдаги унга берилган овозларни қайта ҳисоблашга кўндирган. 

Қайд этилишича, Жоржиядаги Республикачилар расмийлари сайловлардаги овозларни уч маротаба санаб чиққан ва ҳар сафар Байден Трампни озгина фарқ билан мағлуб этгани маълум бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШда 2020 йилнинг ноябрь ойида Президент сайлови бўлиб ўтди. Унда ғолибликни Демократлар партиясидан номзод Жо Байден қўлга киритди. Ҳисоб-китобларга кўра, у 306 та сайловчи коллегиялар овозини, Трамп эса 232 та овоз олган. Ғолиб бўлиш учун 270 овоз етарли эди.

Кейинчалик Жо Байденнинг расман АҚШ Президенти этиб сайлангани хабар қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Трамп

Баҳолаганлар

357

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг