Трамп Жон Болтонни ишдан олди. У тўртинчи бўлди

Олам 1371
image

Кеча, 10 сентябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтонни лавозимидан озод қилди. Президент Администрацияси маслаҳатчининг кўплаб фикрларига қарши бўлган.

“Мен Жондан лавозимини тарк этишини сўрадим ва унинг истеъфосини қабул қилдим. Жоннинг хизматларидан миннатдорман. Миллий хавфсизлик бўйича янги маслаҳатчини келаси ҳафта тайинлайман”, деб ёзган Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Маслаҳатчининг вазифасини вақтинча бажариш Жон Болтоннинг ўринбосари Чарли Купперменга топширилган. У фаолияти давомида Мудофаа вазирлигининг йирик пудратчилари – Lockheed Martin ва Boeing компанияларида юқори лавозимларда ишлаган.

70 ёшли Жон Болтон 2018 йил апрель ойида АҚШ Президентига маслаҳатчи бўлганди. У Дональд Трамп ишдан олаётган тўртинчи миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи бўлди. Аввалроқ, Президент Администрациясида бу лавозимда Сьюзан Райс, Майкл Флинн ва Герберт Макмастер фаолият олиб борганди.

Жон Болтон Президент маслаҳатчиси этиб тайинланишидан аввал АҚШнинг БМТдаги вакили, Давлат котибининг ёрдамчиси бўлган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 42
Рейтинг: 2.7
Будьте в курсе событий!
×
×