“Трамп юлдузи”ни қора рангга бўяб кетишди

Олам 5117
image

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Голливудда жойлашган “Шон-шараф аллеяси”даги юлдузига тажовуз қилинди. TMZ порталининг хабар беришича, Трампнинг исми туширилган эсдалик белгисини қора рангга бўяб кетишган.

Нашрнинг хабар беришича, ўтган дам олиш кунлари номаълум шахслар юлдузни тўлиқ қора рангга бўяб ташлашган. Материал муаллифларининг тахмин қилишича, ушбу акция, эҳтимол, афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлими фонида юз бераётган норозилик намойишлари билан боғлиқ бўлиши мумкин. TMZ порталининг маълум қилишича, қорага бўялган юлдуз ёнида кўк рангда "BLM" (Black Lives Matter - "Қора танлиларнинг ҳаёти ҳам муҳим) ёзуви битилган.

Давлат раҳбарининг ушбу юлдузи унинг ишидан норози бўлганлар томонидан бир неча бор шикастланган. 2016 йилнинг октябрь ойида Жеймс Отис юлдузга болға билан урганди. Шундан сўнг, у таъмирланди, аммо шу йилнинг июль ойида Остин Клейд исмли шахс уни кирка билан уриб, бузганди.

2018 йилнинг декабрь ойида “Трамп юлдузи” яна бир бор таҳқирланди. Ўшанда у қизил рангда тасвирланган фашистлар белгиси билан “безалди”.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 99
Рейтинг: 2.9
t
×