Трамп Европа етакчилари билан Украина масаласини гаплашди
Олам
−
23 Ноябрь 2024
5270АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп бир қатор Европа раҳбарлари билан Украина можаросини муҳокама қилди. Бу ҳақда “Washington Post” хабар берди.
Билдирилишича, Трамп Европанинг бир неча раҳбарлари билан суҳбатлашиб, Россия Президенти Владимир Путин ва Украина раҳбари Владимир Зеленскийнинг “ғалаба режаси” ҳақида саволлар берган.
“Bloomberg” нашрининг ёзишича, Польша Президенти Анджей Дуда Трамп ундан Украинадаги қарашлари, шунингдек, бошқа раҳбарларнинг позициялари ҳақида сўраганини айтган.
“Washington Post”га кўра, АҚШда сайлов ўтказилган кундан бошлаб Европа раҳбарлари Трамп билан мулоқот қила бошлаган. Таъкидланишича, Трамп улар билан суҳбатлар давомида ҳеч қандай талаблар қўймаган, балки Украина ҳақида саволлар берган.
“Зеленскийнинг ғалаба режаси ҳақида нима деб ўйлайсиз? Путин ҳақида нима деб ўйлайсиз?”, деган Трамп.
Маълумот учун, Зеленский 18 октябрь куни Украина парламентида “ғалаба режаси” ни тақдим этди. Ҳужжат бешта элемент ва учта махфий қўшимчани ўз ичига олади. Зеленский режани амалга ошириш шерикларга боғлиқлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Президенти Владимир Путин АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп билан фронт чизиғидаги жанговар ҳаракатларни тугатиш асосида Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича мунозараларга очиқлиги ҳақида хабар берилганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси
07 Январь