Трамп ё Байден? Клинтон ўзига тараф танлади

Олам 7506
image

АҚШ президентлигига собиқ номзод Хиллари Клинтон Сайловчилар коллегиясининг аъзоси бўлди. Бу ҳақда у "SiriusХМ"га берган интервьюсида айтиб ўтган. 

"Мен Нью-Йорк штати вакилиман. Жо Байден ва Камола Харрисга овоз беришимга аминман", деган Клинтон.

АҚШда сайловлар икки босқичда бўлиб ўтади. Биринчидан, мамлакатнинг ҳар бир штатида умумий овоз бериш ўтказилади. Ундан сўнг штат даражасидаги овозлар Сайловчилар коллегияси номли кенгашга оширилади. Ушбу кенгаш аъзолари штат аҳолиси сонига қараб тайинланади ва улар штатда энг кўп овоз олган номзодга ўз овозини беради. 

2016 йилги президентлик сайловларида Хиллари Клинтон рақиби Дональд Трампдан деярли 3 миллион кўпроқ овоз тўплаган. Трамп эса Сайловчилар коллегиясида ютиб чиққан ва шу орқали Президент бўлган. 

Маълумот учун, АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 3 ноябрь куни бўлиб ўтади. Мамлакат Демократик партиясидан АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден номзод. Амалдаги давлат раҳбари Дональд Трамп эса республикачилардан номзод бўлиб турибди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 237
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×