Трамп яна бир жиддий фармонни имзолаганини айтди
Олам
−
27 Июнь 2020
9963АҚШ Президенти Дональд Трамп кеча, 26 июнь куни яна бир муҳим қарорни имзолади. Ушбу ҳужжат мамлакатдаги ёдгорликларни ҳимоя қилиш ва уларга зарар етказганларни жазолашга қаратилган.
"Мен Америка ёдгорликларини, ҳайкалларини ҳимоя қилиш ва жиноий зўравонликка қарши курашиш бўйича жуда жиддий фармонни имзолаш шарафига муяссар бўлдим", деб ёзади Трамп Twitter’даги ўз саҳифасида.
Трамп ушбу фармон билан мамлакатдаги қандайдир ёдгорлик ёки ҳайкални "бузиб ташлашга" ҳаракат қилинса ҳам, 10 йилгача қамоқ жазоси берилишини айтди. Полиция томонидан афроамерикалик Жорж Флойд ўлдирилганидан сўнг, Қўшма Штатларнинг кўп қисмларида ирқий тенгсизлик ва полициянинг зўравонлигига қарши норозилик намойишлари бошланди.
Тартибни тиклаш учун АҚШ Миллий гвардияси маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қўшилди. 40 га яқин шаҳарда, жумладан, Вашингтон ва Нью-Йоркда комендантлик соатлари жорий этилди. Шундан сўнг, намойишчилар Американинг бир қатор шаҳарларида тарихий шахсларга ўрнатилган ёдгорликларини бузиб ташлашни бошлашди.
LiveБарчаси