Трамп ва Байденнинг навбатдаги “жанги” бекор бўлди

Олам 2027
image

АҚШ президентлигига номзодлар Дональд Трамп ва Жо Байденнинг 15 октябрга белгиланган иккинчи дебати бекор қилинди. Бу ҳақда АҚШ президентлигига номзодларнинг сайловолди дебатлари бўйича комиссияси маълум қилди.

"Номзодларнинг ҳар бири ушбу кун учун ўзларининг режалари борлигини эълон қилишди", дейилган комиссия баёнотида. Шу муносабат билан комиссия 15 октябрда ҳеч қандай дебат бўлмаслиги аниқ, деган хулосага келган. 

Ташкилотчилар Трамп коронавирусга чалингани учун дебатни онлайн форматда ўтишини талаб қилишган. Шунда Трамп онлайн тарзда баҳслашишдан бош тортган. Байден эса бу фикрга норозилик билдирмаган.

Трамп юзма-юз баҳслашишни талаб қилиб, даволовчи шифокори Шон Конлининг ташхисини кўрсатган. Унда Трампнинг тузалганлиги қайд этилган. Шунингдек, Конли Трамп 10 октябрь куни тўлиқ иш кунига қайтиши мумкинлиги ҳақида айтган. 

Таъкидланишича, бекор қилинган дебатни 22 октябрь куни ўтказиш мумкин. 

Трамп бугун, 10 октябрь куни Оқ уйдан туриб йиғилиш ўтказишни режалаштирган. 12 октябрь куни эса Флоридадаги митингга боришини маълум қилган.

Маълумот учун, АҚШдаги сайловларга тобора яқин қолмоқда. У жорий йилнинг 3 ноябрида ўтказилади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 34
Рейтинг: 3
t
×