Трамп импичмент олдидан ўзига иккита янги адвокат тайинлади

Олам 1808
image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп импичмент бўйича суд жараёнида юридик гуруҳига раҳбарлик қилиш учун иккита адвокат танлади. Бу ҳақда "Axios"га асосланиб хабар берилган. 

Собиқ давлат раҳбарининг идорасидан маълум бўлишича, ушбу адвокатлар кичик Брюс Л. Кастор ва Дэвид Шен. 

Таъкидланишича, Дэвид Шен суд жараёнига тайёргарлик пайтида Трамп билан ишлаган. 

Аниқлик киритилишича, сиёсатчи Бутч Бауэрс ва Дебора Барбье ўз жамоасидан кетганидан кейин шундай қарорга келган. Кейинчалик Жонни Гэссер, Жош Ҳовард ва Грег Ҳаррис ҳам собиқ Президент жамоасини тарк этгани маълум бўлган.

Қайд этилишича, республикачилар жамоасининг барча аъзолари импичмент жараёнини Конституцияга зид деб ҳисоблашмоқда. 

АҚШ Сенати Трампга нисбатан импичментни кўриб чиқишни жорий йилнинг 8 февралидан бошлайди. 

Маълумот ўрнида, 6 январь куни Трампнинг тарафдорлари мамлакат пойтахти Вашингтондаги Капитолий олдида намойиш уюштириб, Конгресс биносига бостириб кирди. Капитолийга ҳужум фонида Трампга иккинчи импичмент эълон қилинди. Шундан сўнг, бир қатор мессенжерлар ҳам Трампнинг аккаунтларини блоклади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 33
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×