Трамп ўзига иккинчи марта сайланиш имкониятини кафолатлади

Олам 4505
image

Кеча, 17 март куни АҚШ Президенти Дональд Трамп расман ўзининг қайта сайланиши учун имкониятни қўлга киритди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Агентлик Республикачилар партиясининг Флорида ва Иллинойсдаги дастлабки сайлов натижаларига кўра шундай хулосага келган. Трамп ушбу икки штатдаги дастлабки сайловда ишончли ғалабага эришган. Шу тариқа президентлик сайловида Республикачилардан номзод бўлиш имкониятини қўлга киритган.

Маълумот учун, умумий президентлик сайловларида иштирок этиш учун Трамп штатларда 1276 нафар делегатнинг овозини тўплаши керак. У Иллинойсдаги дастлабки сайловдан кейин етарлича делегат овозини тўплаган.

АҚШда умумий президентлик сайлови жорий йилнинг 3 ноябрида ўтказилади. Унда амалдаги Президент Дональд Трампга Демократлар партиясидан собиқ вице-президент Жо Байден рақобатчи бўлиши тахмин қилиняпти.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 134
Рейтинг: 3
t
×