Трамп Ўзбекистон “Тинчлик кенгаши”га маблағ ажратганини маълум қилди
Жамият
−
21:18 2992 1 дақиқа
Бугун, 19 февраль куни “Тинчлик кенгаши”нинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда АҚШ Президенти Дональд Трамп Ўзбекистон “Тинчлик кенгаши”га маблағ ажратганини маълум қилди. Ушбу тадбир Оқ уй тарафидан тўғридан тўғри ёритилмоқда.
“Қозоғистон, Озарбайжон, БАА, Марокаш, Баҳрайн, Қатар, Саудия Арабистони, Ўзбекистон ва Қувайт ёрдам пакети учун 7 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратди”, дейди АҚШ раҳбари.
Қайд этиш жоиз, АҚШ Тинчлик институтида бўлиб ўтаётган саммит учун Вашингтонга камида 40 та давлат вакиллари, жумладан, давлат раҳбарлари ташриф буюрган. Мезбон тараф бўлган АҚШ Президенти Дональд Трамп барча қўноқларни бирма бир таништириб ўтди.
Навбат Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга келганда, Дональд Трамп унинг фамилиясини айтишда қийналди ва Ўзбекистон раҳбарини дўсти деб ҳисоблашини билдириб, Мирзиёевнинг фамилияси тарихдаги энг қийинларидан бири эканини қўшимча қилди.
Live
Барчаси