Трамп ўз шарафига 76 метрлик зафар аркасини қурмоқчи
Олам
−
12 Апрель 2364 2 дақиқа
АҚШ Нафис санъат комиссиясига баландлиги 76 метр бўлган зафар аркасини қуриш режаси тақдим этилди. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари Дональд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди.
У бўлажак ёдгорликни “бутун дунёдаги энг буюк ва энг гўзал зафар аркаси” деб атаган. Агар лойиҳа амалга оширилса, ушбу арка дунёдаги энг йиригига айланади. У баландлиги 50 метрдан сал камроқ бўлган Париждаги Зафар аркасини, шунингдек, Мехикодаги Инқилоб ёдгорлигини (67 метр) ва Пхеньяндаги Зафар аркасини (60 метр) сезиларли даражада ортда қолдиради.
Дональд Трампнинг фикрича, иншоот АҚШ пойтахти меъморчилигига “ажойиб қўшимча” бўлади ва америкаликларни кўплаб ўн йилликлар давомида хурсанд қилади.
Лойиҳага кўра, арка Озодлик ҳайкалини эслатувчи зарҳал фигура, икки ёнида иккита бургут ва асосида тўртта шер билан безатилади. Шунингдек, иншоотда “Худо паноҳидаги ягона миллат“ ва “Барча учун озодлик ва адолат”(АҚШ байроғига содиқлик қасамёдидан олинган сатрлар) деган олтин ёзувларни жойлаштириш режалаштирилган. Арка Потомак дарёси соҳилида, Линкольн мемориалининг рўпарасида ва Арлингтон қабристони яқинида қурилиши кўзда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда Дональд Трамп тасвири туширилган эсдалик тангаси чиқарилиши ҳақида хабар берилган эди. Нафис санъат комиссияси Оқ уйнинг амалдаги раҳбари тасвирланган танга дизайнини маъқуллаган.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель