Трамп Украинадаги урушни тугатиш учун Хитой ёрдамига умид қилмоқда

Олам

image
Трамп Си Цзиньпиннинг ваъдасини эслатди north_east

Трамп Си Цзиньпиннинг ваъдасини эслатди

АҚШ Президенти Дональд Трамп Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан бўлажак учрашувда Россия-Украина можаросини ҳал этишни муҳокама қилиш ниятида эканини ва Пекин Москва билан музокараларда иштирок этишини кутаётганини маълум қилди. Бу ҳақда у Малайзияга жўнаш олдидан ўз самолётида журналистларга берган интервьюсида айтди.

“Биз гаплашадиган мавзулардан бири бу Россия ва Украина масаласи. Мен Хитой бизга Россия борасида ёрдам беришини истардим”, деди у.

Президентнинг сўзларига кўра, Вашингтон аллақачон Москвага қарши “жуда қаттиқ санкциялар” қўйган.

Олдинроқ Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Пекин Москванинг урушда мағлуб бўлишидан манфаатдор эмаслиги ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарар экан, икки давлат ўртасида тинчлик ўрнатиш позициясига амал қилишини ва ўт очишни тўхтатишга чақиришини маълум қилганди.

“Bloomberg”нинг ёзишича, АҚШ Президенти Жануби-Шарқий Осиё бўйлаб сафари чоғида бундай ресурсларнинг дунёдаги асосий етказиб берувчиси бўлган Хитойга босимни кучайтириш учун турли ҳамкорлар билан муҳим фойдали қазилмалар бўйича шартномалар имзолашни режалаштирмоқда. Агентлик манбаларига кўра, Трамп таъминот занжирларини мустаҳкамловчи, АҚШга сармоя жалб қиладиган ва глобал ўсишни қўллаб-қувватловчи келишувларга эришмоқчи.

Президентнинг ташриф буюрадиган ҳудудларга ASEAN саммити бўлиб ўтадиган Малайзия, 30 октябрда APEC саммити ва Си Цзиньпин билан учрашув бўлиб ўтадиган Япония ва Жанубий Корея киради.

Трамп ва Си ўртасидаги учрашув мамлакатлар ўртасидаги савдо зиддияти фонида бўлиб ўтади. Трамп аввалроқ Пекинга музокараларда муваффақиятга эришилмаса, 1 ноябрдан бошлаб 100 фоиз тарифлар жорий этиш билан таҳдид қилган эди. У савдо келишувларини, жумладан, Хитойнинг Америка соясини сотиб олишига оид келишувларни муҳокама қилишига умид билдирди.

“Менинг, сиз билганингиздек, Си Цзиньпин билан муносабатларим яхши. Жуда яхши. Биз учрашамиз. Яхши учрашув ўтказамиз”, деди Трамп журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Малайзияга сафари чоғида Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ва Бош вазир Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний билан учрашиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Россия-Украина Хитой Си Цзиньпин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг