Трамп Украинадаги можарони тўхтатиш йўлини айтди

Олам 30200
image

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп рубль максимал даражада мустаҳкамланганини қайд этиб, Украинадаги можарони нефть нархини бир баррел учун 30-40 долларгача пасайтириш орқали тўхтатиш мумкин, деб ҳисоблайди. У бу фикрини кеча, 28 май куни Вайомингдаги тарафдорлари олдида сўзлаб берди. 

“Россия валютасига амал қиляпсизми, билмайман, лекин нефтнинг юқори нархи туфайли у ҳозир максимал даражага етди. Агар сиз бу урушни тўхтатмоқчи бўлсангиз, нефть нархини бир баррел учун 30-40 долларгача туширишингиз керак", дейди у. 

Американинг собиқ раҳбарининг фикрича, Россия нефтнинг қанчалик қиммат сотилганидан бойлик топмоқда.  

"Бундан ташқари, улар энди [тўлов сифатида] фақат рублни, фақат ўз валюталарини қабул қилмоқдалар. Бизда доллар қолмайди, бизда ҳеч нарса қолмайди", деб ҳисоблайди республикачи. 

Трамп демократ Жо Байденнинг амалдаги маъмурияти курсини яна бир бор танқид қилиб, у Қўшма Штатларни энергия мустақиллигидан маҳрум қилганини таъкидлади. Трамп қайд этганидек, унинг даврида Қўшма Штатлар нефть қазиб олиш бўйича Россия ва Саудия Арабистонини ортда қолдирган бўларди. 

“Энди эса уни сотиб олиш учун Венесуэлага мурожаат қилишимиз керак”, дея шикоят қилди собиқ давлат раҳбари. 

Маълум учун, Байден 8 март куни Россиядан энергия импортини ва Россия энергетика секторига янги сармоя киритишни тақиқловчи фармонни имзолади. АҚШ Ғазначилиги Россиядан нефть, нефть маҳсулотлари, суюлтирилган газ ва кўмир импорти бўйича операцияларни 22 апрелгача якунлашни буюрди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1473
Рейтинг: 2.9
t
×