Трамп “Шукроналик куни”ни Оқ уйда нишонлайди

Олам 5516
image

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп мамлакатда 26 ноябрь куни нишонланадиган “Шукроналик куни”да Флоридадаги Мар-а-Лаго кўчмас мулкига боришни режалаштирганди. Лекин у бу фикридан қайтган

Манбага кўра, Трамп ва унинг рафиқаси Мелания Флоридага сафарини бекор қилиб, “Шукроналик куни”ни пойтахтда ўтказишга қарор қилишган. 

Режанинг ўзгариши Оқ уй ходимлари учун кутилмаган воқеа бўлган. Чунки давлат раҳбари 3 ноябрь куни ўтказилган сайловлар олдидан Мар-а-Лагода гольф ўйнашни ва таъмирлаш ишлари олиб борилган Мар-а-Лагода дам олишни хоҳлаётганини маълум қилганди.

Бошқа бир манба эса саёҳатни бекор қилишни Трампнинг "бункер тафаккури" намойиши деб атаган. Ушбу турдаги хатти-ҳаракатлар танқидга тоқат қилмаслик ва ўзини ҳимоя қилиш интуитив истаги билан тавсифланади. 

Маълумот учун, “Шукроналик куни” АҚШда ноябрь ойининг тўртинчи пайшанба куни нишонланади. Келаси ҳафтанинг жума кунидан эса Рождество олдидан анъанавий равишда савдо мавсуми бошланади. 

АҚШда президентлик сайлови 3 ноябрь куни бўлиб ўтди. Мавжуд далилларга асосланиб, Американинг етакчи ОАВлари Демократлар партиясидан номзод Жо Байден ғалаба қозонганини эълон қилди. Кўплаб давлат етакчилари уни ғалаба билан табрикламоқда. Шу билан бирга, Трамп сайловлар ҳали тугамаганлиги, судда ўз ғалабасини ҳимоя қилмоқчи эканлигини айтмоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 130
Рейтинг: 3.1
t
×