Трамп Сенатнинг импичмент бўйича қарорига муносабат билдирди
Олам
−
14 Февраль 2021
6987АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп ўзига нисбатан эълон қилинган импичмент жараёнида оқланганига муносабат билдирди. У демократларнинг ўзини четлатиш учун иккинчи уринишини жодугар ови деб атади.
“Бу мамлакатимиз тарихидаги энг йирик жодугар овининг навбатдаги босқичи эди. Ҳозиргача ҳеч бир Президент бунга ўхшаш ҳолат билан тўқнашмаган. Америкадаги битта сиёсий партия вакилларининг қонун устуворлигини менсимаслиги, ҳуқуқ-тартибот органларини ёмонлаши, қароқчиларни қўллаши, исёнчиларни оқлаш ва суд тизимини сиёсий ўч олиш воситасига айлантирилиши ҳамда тақиб қилиши, шантаж, одамлар ва қарашларга босим ўтказиши кунимизнинг қайғули манзарасини акс эттиряпти”, деган Трамп ўз баёнотида.
Республикачи тез орада Қўшма Штатларнинг келажаги бўйича ўз концепциясини тақдим этишини таъкидлади. У шунингдек, уни ҳимоя қилган адвокатлар, унинг импичментига қарши овоз берган сенатор ва Вакиллик паталаси аъзоларига миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трампга нисбатан очилган иккинчи импичмент иши муваффақиятсиз якунланди. Сенатдаги овоз беришда айблов етарлича овоз олмади ва Трамп оқланди.
LiveБарчаси