Трамп сайловда мағлуб бўлса, АҚШ қонга беланишини айтди
Олам
−
17 Март
14246АҚШнинг собиқ етакчиси Дональд Трамп жорий йилнинг 5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ғалаба қозонмаса, Қўшма Штатлар “қонли кўл”га айланади. Бу ҳақда Трамп кеча, 16 март куни АҚШнинг Огайо штатида жойлашган Дейтон шаҳридаги тарафдорлари олдида қилган чиқишида айтиб ўтди.
“Агар мен сайланмасам, бу мамлакат қонли кўлга айланади. Ва бу содир бўлиши кутиладиган энг кам ҳодиса”, деган у.
Трамп бу йилги сайловлар аввалги сайловларга қараганда муҳимроқ эканини қўшимча қилган.
“Биз таназзулдамиз. Аммо ҳамма нарсани ўзгартиришимиз мумкин. Биз АҚШни яна буюк давлатга айлантирамиз”, дея қўшимча қилган у.
Маълумот учун, Трамп Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод бўлиш учун керакли миқдордаги делегатлар йиғиб бўлган. Ҳозирги давлат раҳбари, иккинчи муддатга даъвогарлик қилаётган Жо Байден ҳам Демократик партиядан етарли миқдордаги вакилларнинг қўллаб-қувватлашига эришган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Трамп сайловда ютса, Киевга “сариқ чақа” ҳам бермасликка ваъда бергани ҳақида айтган эди.
LiveБарчаси