Трамп сайловда ютса, Киевга сариқ чақа ҳам бермасликка ваъда берди – Орбан

Олам

image

Аввалроқ, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан АҚШга боргани ҳақида хабар бергандик. У амалдаги Президент Жо Байден қолиб, унинг сайловдаги асосий рақиби Дональд Трамп билан учрашган эди. Учрашувдан сўнг, Орбан маҳаллий телеканаллардан бирига берган интервьюсида Трамп сайловда ғолиб бўлса, Украинага сариқ чақа ҳам бермасликка ваъда бергани ҳақида гапирди.

Орбаннинг фикрича, ҳарбий ёрдамнинг узилиши уруш тўхташи билан баробар.

“Украинанинг ўзи оёққа туролмаслиги кундай равшан. Агар америкаликлар қурол ва пул бермаса, уруш тугайди. Агар америкаликлар пул бермаса, европаликлар бу урушни ўзлари молиялаштиришга қодир эмас. Трамп ҳозир президент эмас, лекин унинг партияси демократлар урушга пул жўнатмоқчи бўлганида тўсқинлик қиляпти. Трамп қайтса, сариқ чақа ҳам ажратмаслигини айтди”, деган Орбан М1 телеканали журналистига.


Мақола муаллифи

Теглар

Виктор Орбан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made