Трамп руҳий зарба олгани айтилди

Олам 7910
image

АҚШда жорий йилнинг 3 ноябрида ўтказилган президентлик сайловларидаги мағлубият амалдаги Президент Дональд Трампга психологик шикаст етказган. Италиялик психолог ва психотерапевт Сара Режинелла шундай фикр билдирган. 

"Гап нафақат Трампнинг ўзини камситилгандек ҳис қилиши, балки у қўлдан чиқарган куч ҳақида ҳам кетмоқда", деган эксперт. 

Унинг сўзларига кўра, Президент нарсистик травма олган. 

Режинелланинг таъкидлашича, Трамп мағлубиятни қабул қилиш борасида бутун Америка муаммосини кўрсатиб бермоқда, яъни бутун АҚШ сиёсий тизимида бу муаммо мавжуд. 

"Трамп буни сайлов натижаларини адолатсиз деб эълон қилганида ва овозларни ҳисоблаш бўйича шикоятлар берганида тасвирлаб берди. Америка тизими эксплуатацияга асосланган: худди шу тарзда, АҚШ томонидан исталмаган номзод сайловлардаги фирибгарликлар ёки террорчилар ҳақида гапира бошлайди", деган психотерапевт.

Эслатиб ўтамиз, Демократлар партиясидан президентликка номзод Жо Байден, АҚШ Сайловчилар коллегиясининг овозларига кўра, жорий йил 3 ноябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловида ғалаба қозонди. АҚШ Конституциясига мувофиқ, Сайловчилар коллегиясидаги овоз бериш натижалари 6 январь куни Конгресс томонидан тасдиқланади. 

Мамлакатнинг амалдаги Президенти Трамп ҳали ҳам мағлубиятини тан олмаяпти ва сайлов натижаларига суд орқали қарши чиқишга ҳаракат қилмоқчи.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 262
Рейтинг: 3
t
×