Трамп республикачиларни ғалабаси учун курашишга чақирмоқда

Олам

image

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп АҚШ Республикачилар партиясини ва унинг вакили бўлган сенаторларни янада қаттиққўлроқ бўлишга чақирди

"Сенатор Митч Макконнелл, республикачи сенаторлар, сиз қаттиққўлроқ бўлишингиз керак ёки энди сизда Республикачилар партияси бўлмайди. Биз президентлик сайловларида катта фарқ билан ғалаба қозондик. Бунинг учун курашинг. Уларнинг биздан ғалабани ўғирлашларига йўл қўйманг!" деб ёзган Трамп Twitter'да.

Маълумот учун, 15 декабрь куни АҚШ Республикачилар партиясининг етакчиси Митч Макконнелл демократ Жо Байденни табриклаган ва унинг президентлик сайловидаги ғалабасини тан олган. 

Эслатиб ўтамиз, Демократик партиядан президентликка номзод Жо Байден, АҚШ Сайловчилар коллегиясининг овозларига кўра, жорий йил 3 ноябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловида ғалаба қозонди. АҚШ Конституциясига мувофиқ, Сайловчилар коллегиясидаги овоз бериш натижалари 6 январь куни Конгресс томонидан тасдиқланади. 

Мамлакатнинг амалдаги Президенти Трамп ҳали ҳам мағлубиятини тан олмаяпти ва сайлов натижаларига суд орқали қарши чиқишга ҳаракат қилмоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Трамп

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made