Трамп президентлик сайловларигача коронавирусдан соғаядими? 

Олам 4714
image

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда ўтказиладиган президентлик сайловларигача соғайиб кетадими, деган савол ҳозир кўпчиликни ўйлантиряпти. Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг АҚШ ва Канада институти Бош илмий ходими Владимир Васильев айтди

“Трамп ҳозир хавф остида. Агар у 3 ноябрга қадар коронавирусни енгса, бу унга очко қўшади. Шунда у америкаликлар назарида ҳар қандай қийинчиликка дош бера оладиган Президент сифатида намоён бўлади", деган Владимир Васильев. 

Сиёсатшуноснинг фикрича, агар касаллик сайловга қадар давом этса, бу демократлар фойдасига ишлайдиган қўшимча омил бўлади. 

Шунингдек, сиёсатчи Америка сайловларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб, Трампнинг касаллиги ҳақидаги хабарлар республикачилар сайловолди штаби томонидан уюштирилган бўлиши ҳам мумкинлигини таъкидлаган.

Сўз сўнгида сиёсатшунос нима бўлганда ҳам сайловларгача ҳали бир ой борлигини ҳисобга олган ва Трампнинг касалликни енгишига бемалол вақти борлигини айтган. 

Маълумот учун, АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Биринчи хоними Мелания Трампда коронавирус тести мусбат натижа берганди

Эслатиб ўтамиз, АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 3 ноябрь куни ўтказилади. Республикачи Трампга демократ Байден рақиблик қилади. 

Маълумот учун, АҚШда умумий коронавирус юқтирганлар сони 7 миллион 278 минг 384 кишига етган. 207 минг 808 киши эса вафот этган

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 128
Рейтинг: 3
t
×