Трамп партиясининг ҳомийси вафот этди 

Олам 6133
image

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг сайловолди ташвиқотининг асосий ҳомийларидан бири бўлган миллиардер Шелдон Адельсон 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда "Associated Press"га асосланиб хабар берилган. 

Миллиардер эгалик қилувчи Las Vegas Sands корпорацияси унинг ўлимини тасдиқлаган. 

Қайд этилишича, Адельсоннинг ўлимига лимфома турларидан бири сабаб бўлган. 

Асли яҳудий бўлган Адельсон Лас-Вегасдаги казиноларга эгалик қилувчи Las Vegas Sands корпорациясининг ижрочи директори ҳисобланган ва кейинги йилларда АҚШ Республикачилар партиясининг асосий ҳомийларидан бири бўлган. 

Маълумотларга кўра, Адельсон шахсий офисида партиянинг етакчи стратеглари ва истиқболли номзодларини қабул қилган. 

Шунингдек, у Исроилнинг бепул кундалик "Исраэль Хайом" газетасини молиялаштирган, унинг таҳририяти Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуни очиқчасига қўллаб-қувватлаши билан танилган. 

Миллиардер Исроилнинг АҚШни қўллаб-қувватлаши Республикачилар партияси дастуридаги асосий бандлардан бири бўлишига ёрдам берган.

Аввалроқ, Нетаньяху ўзининг Twitter'даги саҳифасидан АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп билан бирга тушган фотосуратини олиб ташлагани ҳақида маълумот бергандик.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 243
Рейтинг: 3
t
×