Трамп Ойга тааллуқли фармонга имзо чекди
Олам
−
07 Апрель 2020
13375АҚШ Президенти Дональд Трамп кеча, 6 апрель куни ой ва бошқа самовий жисмлардаги ресурслардан тижорат мақсадида фойдаланишни қўллаб-қувватлашга оид фармонга имзо чекди. Шунингдек, ўз маъмуриятини фазо инсониятнинг ижтимоий мулки, деб қарашга қаратилган ҳар қандай уринишларга қарши туришга чақирди. Ҳужжат матни Оқ уй матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
“Америкаликлар амалдаги қонунларга мувофиқ фазода тижорат қилиш, ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши керак. Ташқи макон қонуний ва жисмоний равишда инсон фаолияти учун ноёбдир ва АҚШ уни жамоат мулки, деб ҳисобламайди”, дейилади фармонда.
Ҳужжатда, хусусан, Қўшма Штатлар 1979 йилнинг декабрь ойида БМТ Бош ассамблеясининг резолюцияси билан қабул қилинган, Ой ва бошқа самовий жисмлардаги давлатлар фаолияти тўғрисидаги битимни тан олмаслиги таъкидланган.
“Шу муносабат билан, Давлат котиби Ой ва бошқа самовий жисмларда фаолият тўғрисидаги Битимга бошқа давлат ёки халқаро ташкилотлар одатий халқаро ҳуқуқни акс эттирувчи ҳужжат сифатида қарашларига қарши туриши керак”, дейилади Трамп имзо чеккан фармонда.
LiveБарчаси