Трамп Олимпиада очилиш маросимини кескин танқид қилди

Спорт

image

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Парижда 2024 йилги Олимпиаданинг очилиш маросимини танқид қилди.

Маросим 26 июль куни бўлиб ўтди. Тадбирнинг алоҳида саҳналари жамоатчилик томонидан кескин танқидга учради.

“Очилиш маросимини ростдан ҳам шармандали бўлди, деб айта оламан. Мен ҳеч нарсага қарши эмасман ва жуда кенг фикрли одамман, лекин Олимпиададаги чиқишлар жуда уятли эди”, дейди сиёсатчи.

Трамп, шунингдек, агар у президентликка қайта сайланса, бундай имконият туғилса, 2028 йилги Лос-Анжелесдаги Олимпиаданинг очилиш маросимига қандай таъсир қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

“АҚШдаги Олимпиадада Париждагидек бўлмайди. Франциядаги маросим қабул қилиб бўлмайдиган даражада шармандали бўлди. Олимпиада очилишидаги саҳна кўринишлар кўпчиликни ғазаблантирди”, дейди Трамп.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Лос-Анжелес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг