Трамп Оқ уйдан кейинги бошпанасидан қувилиши мумкин

Олам

image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп Флорида штатидаги Мар-а-Лаго қароргоҳидан мажбуран чиқариб юборилиши мумкин. Негаки бино турар жой сифатида рўйхатдан ўтказилмаган. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Маълумки, собиқ давлат раҳбари кўчмас мулкни 1985 йилда Маржори Мерривезердан сотиб олган. Кейинроқ Трамп уни хусусий гольф-клубига айлантирган. Шу сабабдан у доимий равишда Мар-а-Лагода яшаб қололмайди.

“Мар-а-Лагони Трампнинг доимий қароргоҳи ёки офиси сифатида қўлланиши Палм-Бич шаҳри маъмурияти томонидан кўриб чиқилмоқда ва бу бўйича қарор шаҳар кенгашининг 9 февралда ўтадиган йиғилишида муҳокама қилинади”, деган Палм-Бич шаҳри бошқарувчиси Крик Блуэн.

Қайд этилишча, Трамп қароргоҳни гольф-клубга айлантирган вақтда шаҳар маъмурияти билан қароргоҳда чекланган вақт бўлиш бўйича келишиб олган. Трамп ўшанда Мар-а-Лагода йилига кўпи билан 21 кун бўлишга рози бўлган. У хусусий қароргоҳни бизнес объектига айлантириш учун бошқа чекловларга ҳам рози бўлиши талаб қилинган. Мисол учун, Мар-а-Лагодаги гольф-клубнинг 500 дан кўпроқ аъзоси бўлмаслиги, клуб аъзолари, жумладан Трамп Мар-а-Лагода узлуксиз 7 кун ёки йилига 3 ҳафтадан кўп қолмаслиги кераклиги белгиланган.

Бироқ Трамп Президентлик давридаёқ Мар-а-Лагода кўпроқ қолиб, чекловни бузган.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Флоридадаги курорт аҳолиси Трамп Оқ уйдан кетгандан кейин Мар-а-Лагони ўзининг доимий яшаш жойига айлантиришини истамаяпти. Ўз навбатида Трампнинг Trump Organization компанияси собиқ Президентга Мар-а-Лагони қароргоҳ сифатида қўллашни тақиқловчи бирорта ҳужжат ёки келишув йўқлигини айтган.

Аввалроқ, Трамп Флоридада собиқ Президент мажбуриятларини бажариш учун ўзига офис очгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп

Баҳолаганлар

452

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг