Трамп оиласидан яна бир киши коронавирусга чалинди

Олам 9387
image

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг катта ўғли кичик Дональд Трамп коронавирусга чалинди. Бу ҳақда "Bloomberg" вазиятдан хабардор одамларга асосланиб хабар берган.

Агентликка кўра, Америка раҳбари ўғлининг коронавирусга топширган тестида мусбат натижа аниқланган. 

Қайд этилишича, кичик Трамп ўзини ўзи яккалашга киришган. Унда касаллик аломатлари кузатилмаган.

Маълумот учун, кичик Дональд Трамп тадбиркорлик билан шуғулланади. У АҚШнинг 45-Президенти Дональд Трамп ва унинг биринчи турмуш ўртоғи чехиялик модел Ивана Трампнинг тўнғич ўғли.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойининг бошида Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания Трампда ҳам коронавирус аниқланган эди

Маълумот ўрнида, АҚШда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 12 миллиондан ошган. 260 мингдан кўп киши вафот этган. Иккала кўрсаткич бўйича ҳам АҚШ дунёда биринчи ўринда туради.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 332
Рейтинг: 3
t
×