Трамп нима учун тиббий ниқоб кийишни хоҳламаслигини айтди
Олам
−
04 Апрель 2020
13837Кеча, 3 апрель куни АҚШ Президенти Дональд Трамп коронавирусдан ҳимоя қилиш учун юзига ниқоб киймаслигини айтди. Унинг фикрига кўра, бу АҚШ етакчиси мақомига тўғри келмайди.
"Ниқоб тақиш шунчаки тавсия ҳисобланади. Мен ўзимни яхши ҳис қиляпман. Буни қилишни хоҳламайман", дейди Трамп.
Трамп, шунингдек, Овал офиснинг Президент иш столи – Резолютда ниқоб кийиб ўтириш президентлик мақомига тўғри келмаслигини айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, ҳозирда у ўзини бошқа йўллар билан эҳтиёт қиляпти.
"Биласизми, Овал офисидаги чиройли, ажойиб Резолют столида ўтириб, тиббий ниқоб кийиб, президентларни, бош вазирларни, диктаторларни, қиролларни, қироличаларни қабул қилиш... билмадим, хато тасаввур қилиб ҳам бўлмайди. Бу мен учун эмас", деб тушунтирди Трамп.
Шунингдек, у фикрини ўзгартириши мумкинлигини қўшимча қилди. Аммо шунга қарамай, коронавирус атрофидаги вазият "тез орада тугайди" деб умид билдирди.
LiveБарчаси