Трамп: “Навбатдаги сайловда осонликча ғолиб бўламан, чунки...”
Олам
−
21 Апрель 2020 9372 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп бу йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган мамлакат президенти сайловида осонликча ғалаба қозонишига ишонч билдирди.
Америка раҳбарининг фикрича, у шов-шувли ғалабани қўлга киритди.
Унинг айтишича, чунки жуда кўпчилик “уни ёқтиради”.
“Ва шунинг учун мен шу ердаман (Оқ уйда - таҳр.)”, деб қўшимча қилди Трамп.
Маълумот ўрнида, АҚШ Президентлигига сайловлар жорий йилнинг ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган. Аммо Қўшма Штатлар коронавирус билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштира олмаса, сайлов кунларига ўзгартириш киритиш кутилмоқда.
Live
Барчаси