Трамп Нью-Йоркдаги фирибгарлик иши бўйича суд мажлисида қатнашмоқчи
Олам
−
01 Октябрь 2023
4324АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп келаси ҳафта ўзи ва унинг Trump Organization компанияси айбланувчи бўлган фуқаролик фирибгарлиги бўйича судда иштирок этиш учун Нью-Йоркка боришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” манбаларга таяниб хабар берди.
Ишнинг моҳияти бўйича суд мажлиси эртага, 2 октябрь куни бошланиши режалаштирилган. Трамп суд мажлисида адвокатлари билан иштирок этиши кутилмоқда.
“Суд Американинг собиқ раҳбарининг ташрифи муносабати билан қўшимча хавфсизлик чораларини кўришга тайёр ва бу масалада Нью-Йорк полицияси билан ишламоқда”, дейилади агентлик хабарида.
Қайд этилишича, Трамп судда ҳам гувоҳлик беришни режалаштирган, бироқ буни кейинроқ қилади. Бу иш бўйича суд жараёни декабрь ойида якунланиши кутилмоқда. Фуқаролик ишларида қамоқ жазоси ёки сиёсий фаолиятни чеклаш назарда тутилмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ва унинг ўғиллари Нью-Йорк штати қонунларининг “тизимли равишда бузилиши учун қонуний жавобгар” деб топилганганди. Унга кўра, қарийб ўн йил давомида Трампларнинг банклар ва суғуртачиларга тақдим этган молиявий ҳисоботлари сохта бўлгани аниқланган. Судьянинг таъкидлашича, шу тариқа Трамплар бир неча бор фирибгарлик қилган.
LiveБарчаси