Трамп Нью-Йоркда Польша Президенти билан учрашди

Олам

image

АҚШнинг собиқ етакчиси Дональд Трамп Нью-Йоркда Польша Президенти Анжей Дуда билан учрашди. Трамп тегишли видеони кеча, 17 апрель куни ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилди.

Дуда 17-18 апрель кунлари амалий ташриф билан АҚШда бўлиб турибди. “Wirtualna Polska” портали икки сиёсатчи ўртасидаги учрашувни АҚШнинг Варшавадаги собиқ элчиси Жоржетт Мосбахер ташкил қилаётгани ҳақида хабар берган.

"Польша Президенти Анжей Дудани Нью-Йоркда кутиб олишдан мамнунман", дея изоҳ берди Трамп эълон қилинган видеога.

Польша Президенти девони вакили Войчех Коларскийнинг маълум қилишича, Америка томони Дуданинг март ойида Вашингтонда АҚШ президенти Жо Байден билан музокаралари олдидан Полша раҳбарига ушбу ташриф давомида Трамп билан учрашмасликни таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, 8 март куни Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Флоридадаги Мар-а-Лаго мулкида АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп билан учрашганди. У АҚШга сафари давомида мамлакатнинг амалдаги раҳбари Жо Байден билан учрашмаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Польша Анжей Дуда

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг