Трамп Макронни Бош вазир лавозимига “тушириб қўйди”

Олам 14244
image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Мичигандаги сайловолди митингда янглишиб, Франция Президент Эммануэль Макронни Бош вазир деб атади.

Трамп Макронни АҚШнинг иқлим бўйича Париж келишувидан чиққанини айтиб бераётганда эслаган.

“Мен Бош вазир Макронни жуда яхши кўраман. Бир сафар ундан келишув бўйича ишлар қандай кетаётганини сўрагандим. Унинг ишлари хавас қилгулик бўлмаяпти”, деган Трамп.

Аввалроқ, Трамп Шимолий Каролинада тарафдорлари билан мулоқот вақтида дунёда машҳурлик бўйича Исо Масиҳдан кейинги ўринда туришини айтганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 763
Рейтинг: 3
t
×