Трамп коронавирусга қарши вакцина текин бўлишини айтди
Олам
−
16 Май 2020
7031АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқиш бепул бўлишини истисно қилмади. У бу ҳақда Оқ уйда журналистларга берган интервьюсида айтиб ўтди.
АҚШ расмийлари вакцинани бепул қилишни режалаштирмоқдами, деган маънодаги саволга жавоб қайтарар экан шунга ўхшаш имконият ҳозирда кўриб чиқилмоқда, дея таъкидлаб ўтган Трамп.
“Биз вакциналарни ишлаб чиқишда катта ютуқларга эришдик”, деди Америка раҳбари.
Шунингдек, у келажакда бошқа мамлакатларга вакцинани арзон нархларда тақдим этишга тайёрлигини билдирди. Трамп йил охиригача препарат пайдо бўлишидан умид қилмоқда. Бироқ кўплаб мутахассислар бу иш келгуси баҳордан эртароқ бўлмаслигини айтмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қўшма Штатларда коронавирусга 1 385 834 нафар одам чалинди. Касаллик туфайли 81 795 киши вафот этган бўлса, 262 225 бемор шифо топди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь