Трамп хорижликларга ишчи виза беришни тўхтатиш ҳақида фармон чиқарди

Олам 2433
image

АҚШ Президенти Дональд Трамп 2020 йилнинг охиригача чет эллик мутахассислар ва уларнинг оилаларига, шунингдек, мавсумий ишчиларга меҳнат визаларини бериш тўғрисида фармон чиқарди. Оқ уйдагиларнинг фикрига кўра, Трамп томонидан имзоланган ушбу ҳужжат америкаликларнинг иш билан бандлигини устуворлигини таъминлашга имкон беради, деб ёзмоқда “Reuters” агентлиги.

АҚШ Президентининг фармони H-1B, H-2B, H-4, L-1  ва баъзи J-1визаларига нисбатан қўлланилади. H-1B визалари ‒ бу асосан технология соҳасидаги малакали одамлар учун ишлаш учун рухсатномаларидир. H-4 визалари H-1B виза эгаларининг турмуш ўртоқларига берилади. J-1 визалари фан вакилларига берилади. L-1 визалари эса АҚШга кўчиб ўтишдан олдин худди шу компанияда ишлаётган топ-менежерларга керак бўлади. H-2B визалари мавсумий ишчилар учун қўлланилади. Трамп маъмуриятининг юқори мартабали мулозимига кўра, кўрилаётган чоралар америкаликлар учун "50 минг иш жойини бўшатади".

Трамп томонидан имзоланган фармонда айтилишича, " COVID-19 авжига чиққан иқтисодий инқирознинг ўта оғир шароитларида" рўйхатга олинган виза дастурлари "америкалик ишчиларни иш билан таъминлашда ғайритабиий таҳдид туғдиради". Чекловлар узоқроқ муддатга узайтирилиши мумкин. Бироқ, шу ўринда айтиш керакки, улар АҚШда ишлаётганларга тааллуқли эмас.

АҚШ Президентининг маъмурияти, шунингдек, H-1B виза дастурини ўзгартиришни режалаштирмоқда. Шунда дастурда мавжуд бўлган 85 000 та виза, ҳар йили мавжуд бўлган лотерея тизимига эмас, балки энг юқори ҳақ тўланадиган аризачиларга юборилади ва чет эллик ишчиларни ўқитиш учун H-1B виза дастуридан фойдаланишни чеклайди. Чекловлар мавсумий қишлоқ хўжалиги ишчилари, коронавирус тадқиқотчилари ва COVID-19 беморларни парвариш қилиш бўйича мутахассисларга тааллуқли эмас.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 53
Рейтинг: 3
Теглар
t
×